2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайлови бўлди, энергия тарифлари кескин ошди, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида узоқ кутилган қонун қабул қилинди, мамлакат Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғалабаларга эришди… Ўтаётган йил якунлари — «Газета.uz» обзорида.
Ўзбекистонлик параатлет Сафия Бурханова Париждаги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги Токиодаги олтин ва Риодаги кумушдан кейин учинчи Паралимпия медали бўлди. Ўзбекистон 18 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Президент Паралимпия чемпионлари Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Уларни ғалаба билан табриклаб, қолган иштирокчиларга муваффақият тилади. Аввалроқ давлат раҳбари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан ҳам гаплашганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг